Maxammadiyev Abror Toshkentovich

Senior Lecturer

Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институтининг “Мактабгача таълим” йўналиши талабалари томонидан «Vosiq International School» хусусий мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган иккинчи давра амалиёти

Тошкент шаҳри Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институти ректорининг 2021 йил 5 февралдаги №85-сонли буйруғига мувофиқ, 2021 йилнинг 8 февралдан  19 февралгача бўлган вақт оралиғида «Мактабгача таълим» йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг ўз касбий амалий фаолияти ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ҳамда ихтисослик фанларидан олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида «Vosiq International School» хусусий таълим муассасасида икки хафталик иккинчи давра танишув амалиёти бўлиб ўтди.