*Inogamova Dilfuza Raxmatullayevna

Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институтининг “Мактабгача таълим” йўналиши талабалари томонидан «Vosiq International School» хусусий мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган биринчи давра амалиёти. 2020 йилнинг 1 декабридан 11 декабригача

Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институти ректорининг 2020 йил 30 ноябрдаги №437-сонли буйруғига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 декабридан 11 декабригача бўлган вақт оралиғида «Мактабгача таълим» йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг ўз касбий амалий фаолияти ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ҳамда ихтисослик фанларидан олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида «Vosiq International School» хусусий таълим муассасасида икки хафталик биринчи давра танишув амалиёти бўлиб ўтди.