Xolyigitova Nasiba Xabibullayevna

Head of the Department

Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институтининг «Бошланғич таълим” йўналиши талабалари томонидан «Vosiq International School» хусусий таълим муассасасида ташкил этилган учинчи давра амалиёти.

Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институти ректорининг 2021 йил 22 февралдаги №121-сонли буйруғига мувофиқ, 2021 йилнинг 22 февралдан  5 мартгача бўлган вақт оралиғида «Бошланғич таълим» йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг ўз касбий амалий фаолияти ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ҳамда ихтисослик фанларидан олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида «Vosiq International School» хусусий таълим муассасасида икки хафталик учинчи давра танишув амалиёти бўлиб ўтди.